Пойтахтда 5 ёшли бола ўғирлангани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тармоқларда «Қорасарой» турар жой мажмуаси яқинида номаълум шахс автомобилига 5 ёшли болани ўтқизмоқчи бўлгани ҳақидаги овозли хабар тарқалган.
Пойтахт ИИББ ушбу хабарни рад этган. Бошқарма шундай бўлсада, эҳтиёт бўлиш зарурлигини, фарзандларга бегона автомобилга минишга чорловчи бегоналардан эҳтиёт бўлишни ўргатишга чақирди.