25 март куни Бухорода дунёга келган уч эгизак — Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг онаси Маҳлиё Азимовага Обиддин Маҳмудов қаламига мансуб «Фарзанднома» китоби топширилди.
«Фарзанднома» китоби, эртаклар жамланмаси, шунингдек, миллий ўйинчоқларни Бухоро вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Гулнора Самиева томонидан совға қилинди.
Вилоят Перинатал маркази директори Насиба Баҳронованинг сўзларига кўра, эгизаклар соғлом туғилган. Шавкат 2 кг 475 грамм, Миромон 2 кг 675 грамм, Мирзиё 2 кг 970 грамм вазн билан туғилган.
Шерзод Ўринов ва Маҳлиё Азимоваларнинг эгизаклардан ташқари 4 ёшли қизи ҳам бор, дейилади "Дарё" хабарида.