Қарши шаҳрида 1 октябрь куни Муродовлар оиласида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туғилган уч нафар ўғилга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилган.
Таъкидланишича, уларнинг онаси 30 ёшли Шаҳло Ҳусанова ҳамшира бўлиб ишлайди. Отаси, 37 ёшли Искандар Муродов эса Миллий гвардия ходими сифатида ишлайди. Уларнинг оиласида фарзандлар сони 5 нафарга етди. Бунгача Муродовларнинг бир ўғил, бир қизи бўлган.