Тошкент шаҳар прокуратураси биноси олдидаги соғлом дарахтлар кесилаётгани маълум қилинди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, ЎзЛиДеП депутати Расул Кушербаев бу ҳақда телеграм каналида ёзган. Унга ўша ҳудудда яшаётган фуқаролар мурожаат қилган ва улар соғлом дарахтлар кесилиб, ўтингга айлантирилаётганини маълум қилган.
Депутат ўз навбатида бу бўйича расмийлардан изоҳ кутиб қолишини таъкидлаган.