Кеча ижтимоий тармоқларда Бунёдкор стадионида бўлиб ўтган ҳашаматли тадбирнинг видеоси тарқалди. Ушбу тадбирни ўзбек бизнесмени севган қизи учун ташкил этган эди.
Тадбиркор Санжар Каримов севган қизининг қалбига футбол майдонида қимматбаҳо автомашина орқали йўл топмоқчи бўлди. Каримов қизга 300 минг долларлик Bentley continental GT автомобилини совға қилди.
Ушбу тадбирдан видео тарқалгач кўплаб фойдаланувчилар йигитнинг ким эканлиги билан қизиқди. Мавжуд маълумотларга кўра, Санжар Agro export group компанияси раҳбари ҳисобланади. Компания Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги учун уруғларни импорт қилади. Ёш йигит давлат хизматчиси эмас, ота-онаси ҳам ҳукумат ишида ишламайди. Маълум бўлишича, Каримовнинг ота-онаси 30 йилдан бери АҚШда яшайди. Тадбиркорнинг ўзи Ўзбекистонда яшашни ва йирик тадбиркорлик билан шуғулланишни афзал кўрган.