Аввалроқ пойтахтда эркак 11 ёшли болани ургани ҳақида ёзган эдик.
Чилонзор туманида 35 ёшли эркак ўғли билан урушиб қолган 11 ёшли болани калтаклаган ва шундан сўнг жабрланувчининг отаси ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Таъкидланишича, ўша ҳодиса юзасидан суд ҳукми ўқилган.
Жабрланувчи томон даъвоси йўқлиги ҳамда судланувчининг пушаймонлиги ҳисобга олиниб, эркак ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан айбли деб топилган ва унга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолатда 1 йил 2 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган. Уни қамоқда сақлаб туриш бўйича қарор бекор қилиниб, суд залидан озод этилган.