Синоптиклар Ўзбекистонда октябрь ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Ўзгидромет маълумотига кўра, шу ой оҳиригача ҳаво ўзгарувчан бўлади. Октябрда энг иссиқ ҳарорат +22...+27 даражагача кўтарилади. Энг совуқ кунлар эса +13...+18 даража бўлиши кутилмоқда. Тунги ҳарорат +5...+10 дан 0...+5 гача тушиб кетади. Ойнинг учинчи декадасасида -1 даржагача совуқ бўлади.
Қисқача қилиб айтганда, бу ой нормадан 1–1,5 даража пастроқ бўлади. Октябрь ойи давомида ёмғир ёғиши ва айрим ҳудудларда у қорга айланиши мумкинлиги маълум қилинди.