Тармоқларда ўзбек талабасининг президент порталига ёзган мурожаати сурати тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси давлат раҳбаридан автомат коробкали Ласетти сўради. Талаба автомобиль ёрдамида қишда дарсларга боришини айтган.
Таъкидлаш жоиз, ёш йигит мурожаатида автони кредитга олиш учун бошланғич тўловга берадиган пули йўқлигини алоҳида таъкидлаган. Тармоқ фойдаланувчилари фуқаронинг мурожаати устидан кулди. Улар мана шундай мурожаатлар сабаб портал ўз долзарблигини йўқотганини айтган.