ИИВ Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректорини қидирувга берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Нодир Идиевга кўп миқдорда фирибгарлик ва мансабни суистеъмол қилиш бўйича айблов эълон қилинган. Собиқ мансабдор қидирувга берилгани ҳақида вазирлик сайтида маълумот берилган.
Таъкидлаш жоиз, ОТМда бу бўйича изоҳ берилмаган. Университет Идиев шу йил июль ойида таътилга чиққанини ва ишга қайтиб келмагани ҳақида маълумот берган.