Андижонда ўзини Испания банкининг Ўзбекистондаги филиали ходими дея таништирган аёл ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири.
Мавжуд маълумотларга кўра, аёл тузоғига илинган фуқароларга янги банкдан имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган. Аёл бизнес учун 200 минг доллар имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган ва бунинг учун фуқародан 6300 доллар олган.
Фирибгар аёл пулларни олаётганда ушланган. Таъкидлаш жоиз, у аввалроқ бошқа жабрланувчилардан 21 500 доллар олишга ҳам улгурган. Ҳозирда бу бўйича жиноий иш қўзғатилган.