Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 5 ёшли қиз ўлдирилиб, ички аъзолари олиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу маълумот аудиохабар тариқасида телеграм каналларда эълон қилинган.
Маълум бўлишича, вилоят ИИБ бу бўйича изоҳ берган. Изоҳда бундай ҳолат вилоятда содир этилмагани айтилган. Асоссиз ва ваҳимага сабаб бўлувчи хабарни тарқатган фуқарони топиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Бошқарма фуқароларни огоҳ бўлишга ва хабарларни расмий манбаалардан олишга чақирди.