СССРнинг Орол денгизидаги махфий объекти ҳақида маълумот берилди (+ВИДЕО)

СССРнинг Орол денгизидаги махфий объекти ҳақида маълумот берилди (+ВИДЕО)
АиФ нашри СССР даврида мавжуд бўлган махфий объектлар ҳақида маълумот берди. Улар орасида Орол денгизи ўртасида жойлашган Возрождение (Тикланиш) оролидаги биокимёвий полигон ҳам бор. Маълумотнинг ўзбек тилига таржимаси Kun.uz'да эълон қилинди.

Билдирилишича, 1942 йилдан 1992 йилгача Орол денгизи ўртасида жойлашган Возрождение оролида ҳарбий биёкимёвий полигон бўлган. Унинг шартли номи - «Бархан».

Ярим аср вақт давомида у ерда тажриба ҳайвонлари - итлар, маймунлар, қўй ва отларда бактериологик қуроллар синовдан ўтказилган. Препаратлар намуналари СССРдаги барча ҳарбий биокимёвий лабораториялар - Степногорск, Киров, Свердловск-19, Омутнинск, Сергиев Посад, Оболенскдан келтирилган.

Объект қаттиқ қўриқланган, оролга бегоналарнинг кириши қатъиян тақиқланган. Махфийлик шу даражада бўлганки, ҳаттоки полигонга хизмат кўрсатишда иштирок этган ходимларнинг аксарияти қаерда ишлаётганликларини билишмаган.

Оролда биомуҳандислик институтлари - корпус ва лабораториялар, виварийлар (ҳайвонлар устида тажриба ўтказиладиган махсус жой - таҳ.), ускуналар омборларининг бутун бошли мажмуаси жойлашган. Шаҳарчада ҳарбий олимлар учун қулай шароитлар яратилган.

1992 йилда президент Борис Ельцин полигонни ёпиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Ҳарбий контингент Кировга йўналтирилди, биолаборатория эса бузиб ташланди.

Возрождение оролида олимлар айнан қандай тадқиқот билан шуғулланганини ҳеч ким билмайди. Мародёрлар у ердаги ускуналар, қандайдир қийматга эга ҳар қандай нарсани ташиб кетган. У ерда фақат ташландиқ бинолар қолган.

АиФ’да ёзилишича, 1995 йилда америкалик ҳарбий бактериологлар полигонга келишган - уларни СССР парчаланганидан кейин орол ҳудудига эгалик қилган Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари таклиф қилган. Чет элликлар эски қабристондан намуналар олишган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » СССРнинг Орол денгизидаги махфий объекти ҳақида маълумот берилди (+ВИДЕО)