Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, 9-11 октябрь кунлари Республика бўйлаб ўртача ҳарорат +10... +13 даражани ташкил қилади. Тунда эса +2... +5 даража бўлади. 10 октябрь куни шимолий ҳудудларда тунги ҳарорат -3 даражагача тушиб кетади.
Ёмғир ёғиб, у қорга айланиши мумкин. Жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с.га етади.