Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасидаги жанжал видеоси тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум қилинишича, ҳодиса пойтахтда содир бўлган. Видеода ходим фуқарога куч ишлатаётганини ва машина эшигига қисганини кўриш мумкин.
Ҳуқуқ тартибот органлари мазкур ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.