Аввалроқ Шаҳрисабзда мактаб ўқувчилари спортзалнинг чириб кетган полида машқ ўтишаётгани ҳақида ёзган эдик.
58-сонли мактабда олинган сурат тармоқларда тарқалиб, кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Туман ҳокимлигининг маълумот беришича, мактаб спортзали таъмирланган ва жисмоний тарбия дарси яна шу ерда ўтилмоқда.