Хоразм вилоятида аёл танишини “шантаж” қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, аёл танишининг номига инстаграмда аккаунт очиб, унга беҳаё суратларни жойлаган. Сўнгра аёл ушбу суратларни ўчириб ташлаш учун ундан 5 минг доллар талаб қилган. Аёл танишининг акаси орқали айтилган пулларни олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.