Ижтимоий тармоқларда Спарк ойнасидан танасини чиқариб тасвирга олган оператор видеоси тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ тартибот органлари видеодаги тасвирчини қидириб топган.
Аниқланишича, воқеа шу йил 5 октябрь куни пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида содир бўлган. Оператор 22 ёшли йигит экани аниқланган. Унга маъмурий баённома расмийлаштирилган.