Бу йил ҳам ёзда сув тақчил бўладими?

Бу йил ҳам ёзда сув тақчил бўладими?
— Ўтган йили ёз ойларида фермер хўжаликлари, томорқа эгаларини суғориш билан боғлиқ муаммолар қийнади. Кўпинча энг зарур пайтда ариқларимиз қуриб қолди. Кейинги йилларда шу ҳолат тез-тез такрорланяпти. Муаммонинг сабаблари нимада, уни ҳал этиш учун қандай ишлар амалга ошириляпти? Бу йил ҳам суғориш масаласида қийналамизми?

Ушбу саволларга Сув хўжалиги вазирлиги мутахассиси Рустамжон Қаршиев жавоб берди.

— Бутун дунёда кузатилаётганидек минтақамизда, жумладан, мамлакатимизда ҳам сув ресурсларига бўлган талаб ортаётир, — дейди Рустамжон Қаршиев. — Сувнинг тақчиллиги ҳам шунга мувофиқ йилдан-йилга кучаймоқда. 2000 йилгача кам сувли мавсум ҳар 6-8 йилда бир марта кузатилган бўлса, охирги йилларда бу жараён ҳар 3-4 йилда такрорланяпти. Бугунги кунда 2019 йил учун умумий ҳисоб-китоблар, зарур суғориш сув прогнозлари ишлаб чиқилган. Сув омборларига сув жамғариш, канал ва ариқларни тозалаш ишлари якунланган. Аммо сув ресурсларимиз ҳисобсиз эмас. Бундай шароитда мамлакатимизда сел мавсумларида сувни йиғиб олиш учун сув омборлари тармоқларини барпо этиш ҳамда тежамкор суғориш технологияларидан фойдаланишни кучайтириш лозим. Айни пайтда соҳага доир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этила бошланди. Мисол учун, Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида юртимизда яқин йилларда яна 7 та сув омбори барпо этилишини таъкидлаб ўтди. Мазкур омборларда қўшимча равишда 45 миллион куб метр сув йиғиш имконияти пайдо бўлади. Бундан ташқари, келгуси икки йилда 1 миллион 200 минг гектар ернинг сув таъминоти барқарорлаштирилиши натижасида 1 миллиард 700 миллион куб метр сувнинг тежалиши режалаштирилган. Бунда тежамкор суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш назарда тутилмоқда. Тежамкор технологиялар, жумладан, томчилаб суғориш услублари бўйича қатор лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жорий йилда эса 130 та пахта етиштириладиган туманларнинг ҳар бирида 10 гектардан, жами бир минг уч юз гектар майдонда томчилаб суғориш услублари жорий этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бу йил ҳам ёзда сув тақчил бўладими?