Ижтимоий тармоқларда Ласеттини орқа тарафи билан ҳайдаган ҳайдовчи видеоси тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳайдовчи ушланган. Ҳодиса шу йил 4 сентябрь куни Юнусобод тумани, А.Навоий кўчасида содир бўлган. Рулда 30 ёшли йигит бўлган. Шунингдек, автомобиль рухсат этилмасада тонировка қилингани аниқланган ва ҳайдовчи ЙПХ ходимининг талабларини ҳам бажармаган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126, 128⁵, 135, ҳамда 194-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.