Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида вилоятдаги 4та олий таълим муассасасидан иккитасида раҳбарлар ўзгарган. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.
Манба маълумотига кўра, 2014 йилдан буён Бухоро давлат университети ректори вазифасида ишлаб келган Абдуқобил Абдунабиевич Тўлаганов лавозимини тарк этган.
Айни вақтда унинг ўрнига Обиджон Ҳафизович Ҳамидов янги ректор этиб тайинланган.
Обиджон Ҳамидов шу вақтгача Тошкент давлат иқтисодиёт университетида халқаро ҳамкорлик бўйича проректор сифатида ишлаб келаётганди.
2013 йилдан буён Бухоро муҳандислик технология институти ректори бўлган Улуғбек Тургудович Мухамедханов ўрнига ҳозирча ким тайинлангани маълум эмас.
Ўз навбатида, Бухоро тиббиёт институти ректори, профессор Амрилло Иноятов ўз лавозимини сақлаб қолган.