Бухоро вилояти Когон туманида аянчли ҳодиса юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда Волгага ўрнатилган газ баллони портлаган. Натижада 31 ёшли ҳайдовчи ва 51 ёшли йўловчи вафот этган. Ҳодисага газ баллонидаги муаммо сабаб бўлган.
Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.