Тошкентда ўзгарувчан ҳаво бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Шундай бўлишига қарамай, пойтахтда ҳаво исийди. Кундузги ўртача ҳарорат эртага, 16 октябрь куни +22...+25 даража бўлади.
Тунда +8... +10 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмаяпти. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.