Сурхондарё вилоятида эркак икки нафар Афғонистон фуқаросининг пулини алдов йўли билан олиб қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Андижон вилоятида яшовчи эркак Сурхондарё вилоятида яшаб турган икки нафар афғонистонликнинг ишончига кирган. Фуқаро чет элликлардан 13 минг доллар ва 226 минг 575 минг сўм олган. У ушбу пулларга иссиқхона қуришга ер олиб беришни ваъда қилган.
Бундан ташқари, эркак сурхондарёлик эркакдан ҳам 30 млн сўм олган. Эркак бу пулларга ҳам ер олиб беришни ваъда қилган. Ҳозирда эркак ушланган. Жиноий иш қўзғатилган.