Тошкент аэропортидаги шилқим киракашлар ва Президентнинг бир йилдан бери бажарилмаган топшириғи ҳақида

Тошкент аэропортидаги шилқим киракашлар ва Президентнинг бир йилдан бери бажарилмаган топшириғи ҳақида
Телеграмдаги "Daryo-Live" каналида ана шундай сарлавҳа остида мақола эълон қилинди. Қуйида каналдаги постни тўлиқ ҳавола этамиз:

EurasiaNet нашри мухбири Петер Леонард яна ўзбек таксистлари ҳақида ёзибди. Аниқроғи, аэропортдаги «шилқим, ёпишқоқ таксистлар» ҳақида.

«Агар Тошкент сайёҳларда биринчи ижобий таассуротни қолдирмоқчи бўлса, уларни Ўзбекистонга келишлари биланоқ ўраб оладиган, жуда безор қилиб ташлайдиган лицензиясиз киракашлар билан муросаи мадора қилишга мажбур қилмаслик керак», — деган у. Тошкент аэропортидан чиқишдаги шилқим таксистлар муаммосини бир неча кун аввал журналист Никита Макаренко ҳам «Газета.уз»да эълон қилинган «Дарвоза олдидаги шармандалик» сарлавҳали мақоласида кўтариб чиққан эди.

«Мен аэропортдаги шилқим таксичиларнинг сурбетлигига бундан буён ҳам тоқат қилиш учун бирорта ҳам сабаб кўрмаяпман. Келинг, бир ҳисоблаб кўрайлик. Улар 30 киши. Айтайлик, уларнинг ҳар бири кунига бир нечта сайёҳни чув тушириб, 50−60 доллардан ишлаб топишади. Боринг, ана 100 доллар бўла қолсин. Бу эса, нари борса, кунига 3000 долларга тўғри келади. Хўш, мамлакатимиз ёмонотлиқ бўлиш натижасида кўраётган зарар қанча? Мамлакатимизга келмаган барча сайёҳлар бизга қанчага тушяпти? Юз минглаб долларми? Миллионларми? Ҳисобига етиш ўта мушкул. Ундан кўра, муаммодан юз ўгирмасдан, уни ҳал қилган осонроқ», — деб ёзганди Макаренко.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 22 февралдаёқ аэропортда тартиб ўрнатиб, таксичилар масаласини ҳал қилиш ҳақида топшириқ берган эди. Ўшандан буён бир йилдан зиёд вақт ўтди. Ҳеч нима ўзгармади, - дея қўшимча қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бегзод 3 апрел 2019 11:05
    Ха тогри аэропорт даги таксислар Россия ва бошка жойдан келган ватандошларимизи хам алдаб анчага туширишади булар

    Б
  2. Ulugbek 2 апрел 2019 13:55
    Faqat turistlarni emas , oʻzimiznikilarni ham "uxlatishgani" haqida koʻp eshitganmiz.
  3. Шавкат 1 апрел 2019 18:03
    Инсони айиблашдан олдин уни ички холатига назар солиш зарур. Таксист хам инсон оиласи фарзандлари бор. Кучада таенли оила учун етадиган иш йук халол касб хохласа утирсин турист хохламаса лицензияли такси чакирсин масалан Яндекс
  4. Алимов 1 апрел 2019 11:00
    Бу таксистларни автомобилини конфесковат килса бошка чикомиди и леценциясиз юрганларни..
  5. Muzaffar 31 март 2019 23:13
    Toshkentga kelayotgan turist aqlli bolsa online zakaz qilinadigan taksilarni chaqirsin narxi xam aniq
  6. Исомиддин 31 март 2019 21:32
    Тошкент аэропортининг таксичилар хизматидан шахсий манфаати йўқ, шунинг учун иши ҳам йўқ.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент аэропортидаги шилқим киракашлар ва Президентнинг бир йилдан бери бажарилмаган топшириғи ҳақида