У ўз чиқишида мансабдорларнинг расмий маълумотларида рус тилидан фойдаланишини танқид қилди. Журналистнинг фикрича, мансабдорлар иккинчи тил сифатида қорақалпоқ тилидан фойдаланиши керак.
Бизнинг расмийларимиз ижтимоий тармоқларда рус ва ўзбек тилларида маълумот жойлайди. Масалан, Танзила Норбоева, у ўз фикрини билдиришида мана шу икки тилдан фойдаланади. Нега у иккинчи тил сифатида қорақалпоқ тилидан фойдаланмайди. Агар расмийлар ўз фикрини халқаро ҳамжамиятга етказмоқчи бўлса нега инглиз тилидан фойдаланмайди? Нега биз ўзбек тили ҳақида қайғурамизу русийзабон матбуот вакиллари иштирок этаётган ахборот уруш даврида рус тилида маълумот берилаётганини танқид қилмаймиз? Катта қўрқоқлик бу ҳақида жим турибди. Уялиш керак, – дейди Содиқова.