Жиззах вилояти Дўстлик туманида суд раиси бўлиб ишлаган Фазлиддин Пардаев қидирувга берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, у ЖИБ Дўстлик туман суди раиси бўлиб ишлаган. Пардаев 11 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан 2021 йилнинг 29 март санасида жиноий иш қўзғатилган. Пардаев фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун 2021 йил 5 апрель куни ишдан олинган бўлган.
ИИВ сайтида берилган маълумотда Фазлиддин Пардаев қидирувга берилгани ва у ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш)да гумонланаётгани кўрсатилган.