Тошкентда йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчилар жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, BMW’нинг 36 ёшли ҳайдовчиси ва Mercedes-Benz’нинг 29 ёшли ҳайдовчиси йўлда дрифт уюштириб, қалтис ҳаракатларни амалга оширган. Ҳодиса 18 октябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани Махтумқули кўчасида содир бўлган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қоида бузилиш ҳолати бўйича баённома расмийлаштирган. Ҳайдовчилар МжТКнинг тегишли моддаси билан жазоланган. Энди улар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда жарима тўлайди.