Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлардаги таълим муассасаларида мазкур ташкилотнинг 30 йиллигига бағишланган ягона дарсларни ташкил этиш режалаштирилган эди. Шу муносабат билан Самарқанд давлат университетининг филология факультетида, тожик тили йўналишида таҳсил олаётган талабаларга Тожикистон Миллий университети профессори Давлатбек Хўжаев ҳозирги тожик адабий тили фанидан дарс ўтди.
- Самарқанд давлат университети, Тожикистон Миллий университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган, - дейди профессор Давлатбек Хўжаев. – СамДУ ҳаёти билан яқиндан танишдим. Талабаларга дарс ўтдим. Ёшларнинг илмга чанқоқлиги, ҳаракатчанлиги мени қувонтирди. Ўзбекистонга илк маротаба келишим. Самарқанд мени ҳайратлантирди. Бир олам таассурот олдим. Авваллари, Ўзбекистонга келишни орзу қилардик, лекин буни иложи йўқ эди. Бу икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати натижасидир.
- Қисқа фурсат ичида профессор Давлатбек Хўжаевдан кўп янгиликларни, эшитдим, ўргандим, - дейди СамДУ талабаси Фирдавс Абдумўминов. – Устоз билан суҳбатлашиш жараёнида ҳозирги тожик адабий тили фанига бўлган қизиқишим янада ортди. Ўзбек ва тожик халқлари азалдан қардош халқ ҳисобланган. Юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиниши, чет тилларига бўлган эътибор натижасида тожик мактаблари сони бир неча баробар кўпайди…