Ўзбекистонда ҳаво ҳароарти кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 2 ноябрдан ҳаво исиб бошлайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилиш вақтинча бўлиб, 4 ноябрдан ҳаво яна совий бошлайди.
2 ноябрда ўртача ҳарорат +15... +20 даражани ташкил қилса, тунда +4... +6 даража бўлади. Ёғингарчилик кутилмаяпти. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.