Қўйлиқ бозори ҳудудида ИИББ ходими ёш йигитни ўлимдан асраб қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 20 октябрь куни Даврон исмли йигит ўқишга кетаётганда бирдан аҳволи ёмонлашиб, хушидан кетган. Сўнгра атрофдагилар нима қиларини билмай болани ўраб олган. Шу вақтда икки нафар қиз ўша атрофда бўлган ИИББ ходимининг олдига келиб, болага ёрдам беришни сўраган.
Сафдор Фарход Рафиевнинг айтишича, у ўша вақтда ИИББга ишга кетаётган бўлган. У боланинг олдига борганда нафас олмаётган бўлган. Фарҳод тезкорлик билан ҳаракат қилиб, боланинг тилидан ушлаб қолган ва юрагига массаж қилган. Шундан сўнг тез ёрдам машинаси келиб болани олиб кетган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳаммаси бирданига содир бўлган. Йигит йиқилган ва атрофдагилар нима қилишни билмай қолган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходими ўз вақтида етиб келиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолган.