Ўта оғир жиноят содир этиб, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик 49 ёшли фуқаро 2006 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган. У ЖКнинг 155 (Терроризм), 161 (Қўпорувчилик), 242 (Жиноий уюшма ташкил этиш) ва 244 (Оммавий тартибсизликлар) моддаларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этилганлиги учун қидирувда бўлган.
Таъкидланишича, эркак АҚШда яшириниб юрган. У Интерпол томонидан БААга келгандан сўнг 5 кун ўтиб ушланган. Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.