Аввалроқ тармоқларда Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирган. Унда айтилишича, Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими мансабдорларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида бўлимнинг собиқ раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида жами 1,7 млрд. сўм миқдордаги маблағларини талон-торож қилгани аниқланган. У давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Таъкидланишича, мансабдор 1 ноябрда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.