Шу йил апрель ойида Бош прокуратуранинг 33 ёшли ходими Самир Раҳимов вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди.
Таъкидланишича, 4 нафар фарзанди ва рафиқаси бўлган эркак ўз хизмат вазифасини бажарётган вақтда вафот этган. Ўтган давр мобайнида Бош прокуратура нафақа пуллари тўлаб бермаган.
Натижада марҳумнинг отаси ўғлининг оиласига қонунга асосан кафолатланган нафақа пуллари тўлаб берилмаётгани юзасидан судга мурожаат қилган.
Таъкидланишича, Миробод туманлараро суди даъво аризасини қаноатлантиришни рад этган. Марҳумнинг отаси Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти берган.