Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф этилди

Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф этилди
Менинг фикрим жамоавий мурожаатлар порталида хорижий тилларни ўргатувчи махсус телеканални ташкил этиш таклиф этилди. Қуйида мурожаат матнини ҳавола этамиз:

"Ҳозирги кунга келиб давлатимизда хорижий тилларни ўқитиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Менинг таклифим, хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган махсус телеканални ишга тушириш керак. Чунки, хорижий тиллар, биринчи навбатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Канал очиладиган тақдирда, машҳур хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари, инглиз тили ва бошқа фанлардан видеодарслар, кинофильмлар (subtitles), мусиқалар (lyric), ҳар хил турдаги кўнгилочар кўрсатувлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти классикаларининг инглизча талқини, халқаро таълим дастурлари, инновациялар ва илм-фан ютуқлари ҳақида маълумотлар телеканал дастурларидан ўрин олади.
Аввалига мазкур телеканални онлайн канал шаклида очиш ҳам мумкин, кейинчалик рақамли телевидиние тарзида эфирга узатиш мақсадга мувофиқдир. Телеканал кўрсатувларини сифатли, мазмунли тайёрланиши ва молиявий масалаларни ҳал этилишида пойтахтдаги халқаро олий таълим муассасалари, хорижий тилларни ўргатувчи ваколатхоналарнинг офислари, хусусий ўқув марказлари билан ўзаро келишув ва давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳамкорлик қилиш мумкин.

Мазкур таклиф кўриб чиқилиб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан амалга оширилса, хорижий тилларни ўргатиш соҳасида ўзига хос қадам бўлар эди", - дйилади мурожаатда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этиш таклиф этилди