Тошкентда хонанда ва унинг икки нафар шериги қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, икки нафар эркак тадбиркорлик қилишни мақсад қилган фуқаронинг ишончига кирган. Улар коврак ўсимлиги етиштириш учун тадбиркорга Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидан ер ажратиб беришни ваъда қилган ва бунинг учун 300 минг доллар сўраган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тезкор тадбир давомида уларни қўлга олган. Эркаклар ушбу ишни 33 ёшли қашқадарёлик, ҳозирда Тошкентда яшовчи, хонандалик билан шуғулланувчи, муқаддам судланган йигит билан ҳамкорликда “пишитмоқчи” бўлганини айтган. Йигит эркакларга ўзини Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси инспектори деб таништирган ва 80 минг доллар сўраган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, йигит 24 минг доллар олаётганда ушланган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов давом этмоқда.