Ўзбекистонда ҳаво совуши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 4 ноябрь куни кундузги ўртача ҳарорат +5... +7 даража бўлади. Тунда эса +2... +4 даража бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг шимолий ва тоғли ҳудудларида ёмғир, қор ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.