Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзо 5 киши ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ургутда 28 ёшли фуқаро Телеграмда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг ғоявий раҳнамоси — 41 ёшли Қорақалпоғистон фуқароси, М.Халдаров (лақаби «Маҳмуд Абдулмўмин») билан боғланган. Йигит ўзининг 4 нафар шериги билан Маҳмуд Абдулмўминнинг экстремистик мазмундаги видео, аудиороликларини мунтазам равишда кузатиб бориб, уларни яқинлари орасида улашиб келган.
5 киши 29 октябрь куни ушланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.