Тошкентда булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 5 ноябрь куни ўртача ҳарорат +5... +7 даража бўлади. Тунда эса -2... -4 даража бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Шамол тезлиги 5-10 м/с.га етади.