ССВ ушбу маълумотни ўрганди. Ўрганиш давомида маълумот Зангиотадаги юқимли касалликлар шифохонасида ишловчи врач томонидан тарқатилгани аниқланган.
Мен ушбу аудиоёзувни ҳамкасбларим ўтирган телеграм гуруҳга юборган эдим. Коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапиргандим. Аудиоёзувни Республикада ростан ҳам касалланганлар сони кўп вақтда, яъни июнь ойида юборгандим. Нима сабабдан шунча вақт ўтганнан кейин бу тарқатилганини билмайман. Ҳозир касалланганлар ўша вақтдагидан анча кам. Шифохонада ишлаб турган ходим сифатида айтишим мумкинки, ҳозир янги касалланганлар келиши сони камайган, – дейди Нилуфар Умарова.