Хабарингиз бор, кеча, 4 ноябрь куни Ўзбекистонда чангли бўрон содир бўлган эди. Ушбу табиат ҳодисаси асорати бугун ҳам кузатилмоқда. Мазкур ҳодиса сабаб тошкентликларнинг тез ёрдамга мурожаати кўпайди.
3 ноябрь куни тез ёрдамга пойтахтликлар томонидан 3433та мурожаат келиб тушди. 4 ноябрда қумли бўрондан сўнг мурожаатлар сони 4082тани ташкил қилди.
Умумий мурожаат қилганларнинг 678 нафари ўпкасидан шикоят қилган. Тез ёрдам шифокорлари фуқароларга биринчи ёрдамни кўрсатди ва оғир аҳволдагиларни шифохонага олиб келди. Аввалроқ ССВ фуқаролардан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни тавсия қилган эди.