Маълум бўлишича, ушбу гуруҳ вакиллари террористик гуруҳларнинг ғоялрини тарғиб қилиш учун телеграмда гуруҳ очган. Шунингдек, улар мазкур гуруҳларни молиявий томондан қўллаб-қувватлаш учун пластик карта очгани ҳам маълум бўлган.
Таъкидланишича, улар орасида Сурияга бориб жангарилар таркибига қўшилишни режа қилганлар ҳам бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.Тергов давом этмоқда.