Байрам дастурида беш юз нафар ёшлар чанқовуз чалишади

Байрам дастурида беш юз нафар ёшлар чанқовуз чалишади
I Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг байрам дастурида 500 нафар ёшлар чанқовуз чалишади. Бу ҳақда фестиваль Матбуот маркази хабар бермоқда.

Байрам дастури репертуаридан ўрин олган ушбу мусиқий чиқишда ёш ижрочилар Сурхон воҳаси урф-одат, анъанасини ўзида мужассам этган, воҳага хос куйни ижро этишади.

Айтиш керакки, ёшлар томонидан ижро этилиши режалаштирилган ушбу мусиқий чиқишда ижрочилар воҳанинг бетакрор табиати ва такрорланмас санъатини чанқовуз асбоби куйида тасвирлаб беришади.

“Ижро маҳсулини эшитар экансиз, куйда янграётган оҳангда юракни жунбушга келтирувчи нолани борлигини ҳис қиласиз. Ва атрофга таралаётган мусиқа сизни бир дам олис ўтмишга етаклагандек, гуё”, дейилади хабарда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказиладиган фестивалга Бойсунлик ҳунармандлар ўз ҳиссасини қўшишга астойдил киришган. Жумладан, Ғайрат Мусурмонов томонидан минг дона чанқовуз асбоби ясаб берилди. Уни уста ҳунарманд етмиш кун давомида ясади. Бир сўз билан айтганда, фестивалда чанқовуз тилини сайратган, дилларни яйратадиган ёш чанқовузчилар байрам дастурига алоҳида тайёргарлик кўришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Байрам дастурида беш юз нафар ёшлар чанқовуз чалишади