Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳайдовчининг ЙПХ ходими билан жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса шу йил 3 ноябрда Тошкент шаҳрида содир бўлган.
Маълум бўлишича, Матиз ҳайдовчиси пиёдани ўтказиб юбормаган ва ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. Аниқлаштириш жараёнида ҳайдовчи ЙПХ ходими ўртасида можаро юзага келгани маълум бўлган. Ҳайдовчи ижтимоий тармоқларда ходим унинг юзига ҳужжатларни отиб юборганини айтган.
Ҳуқуқ тартибот органлари бу бўйича хизмат текшируви бошланганини маълум қилди. Ходимнинг айби исботланса у қонунан жазоланади. Яқин кунларда унинг натижаси эълон қилинади.