Аввалроқ Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг айтган гапи тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Норбоева “свет ўчиши ва зулматда ўтириб телевизор кўра олмаслик 5 йил олдинги тарих эди. Ҳозир бунақа тарих худога шукр бартараф этилди”, – деб айтган эди.
Таҳмин қилганимиздек Сенат раҳбари бу ҳақда Халқаро медиа ҳоллда бўлиб ўтган тадбирда гапирган. Тадбир 18 октябрда ташкиллаштирилган. Олий Мажлис Сенати матбуот котиби Мўмин Ибодовнинг айтишича, тарқалган видео жамоатчилик томонидан нотўғри талқин қилинган.
Ибодов Норбоева бу тадбирда бошқачароқ, тўлиқроқ гапирганиини таъкидлади. Қўшимча қилишича, тарқалган лавҳа контекст орасидан юлиб олинган. Ибодов видеонинг тўлиқ шакли топилгандан сўнг Норбоеванинг фикрлари тўлиқ ва батафсил тақдим этилишини таъкидлади.