Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Икромжон Палванов оғир хасталик оқибатида, 44 ёшида оламдан кўз юмган.
Таъкидлаш жоиз, у ўз фаолияти давомида Хонқа туман прокурори, Бухоро вилояти прокурори ва 2014 йил — 37 ёшида Қорақалпоғистон Республикаси проркурори лавозимларида ишлаган. У сўнгги йилларда Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим прокурори вазифасида ишлаб келаётган эди.