Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 10 ноябрь куни булутли ҳаво бўлади. Республика бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Кундузги ҳарорат +11... +13 даража бўлади. Тунда эса +3... +5 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.