Фарғона вилояти Қува туманида Байналминал МФЙ профилактика инспектори лейтенант Нозимжон Нишонов ИИВ вазирига мурожаат қилди. Бу ҳақда хабар.уз нашри хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, мурожаатчи Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Аҳмаджоновнинг устидан шикоят қилган. Унда Нишонов майор Аҳмаджоновнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирган. Хусусан, унинг айтишича Аҳмаджонов профилактика инспекторлари учун кунлик 55 минг сўмлик «солиқ» жорий қилган. Шунингдек, мансабдор ўз уйида молхона қураётгани ва унга материаллар етказиб бериш ҳам профилактика инспекторларнинг зиммасида экани айтилган. Шунингдек, профилактика инспектори майор кунига битта машинани “штрафстоянка”га тиқишни буюргани, 5 та машинага жарима ёзилиши кераклиги бўйича топшириқ бергани ҳам қўшимча қилинган.
Нозимжон Нишонов Аҳмаджонов туман ҳокими ўринбосарини калтакалагани учун жазодан қутилиб қолганини ҳам таъкидлади. Профилактика инспектори бир неча бор туман ИИБ раҳбариятига, вилоят ИИБ раҳбариятига аноним тарзда мурожат қилинганини лекин бу бўйича чора кўрилмаганини таъкидлаган. У ИИВ вазиридан бу бўйича чора кўрилишини сўраган.