Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ўқувчини урган ўқитувчи ишдан олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўқитувчи 8 синф ўқувчисини ҳожатхонадан қайтишда дарсга кеч қолгани учун ёғоч кўрсаткич билан оёғига урган. Ҳодиса 75-сонли мактабда содир бўлган. Шундан сўнг ўқувчининг онаси вилоят ХТБга мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасига кўра математика ўқитувчиси ишдан олинган.