Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 24 ёшли Жамшид 1000 долларга қотил ёллади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йигит қўқонлик Шоирани севиб қолган. У қизга қаттиқ боғланиб қолгани сабабли Туркияга ишлашга кетган Шоиранинг ортидан ўша давлатга ҳам бориб яшаган. Улар бирга ишлай бошлаган. Шу орада Туркияга Жамшиднинг таниши Моҳира ҳам бориб, уларнинг орасига совуқлик тушуради ва Жамшид ҳамда Шоира ўртасидаги муносабат бузилади. Бундан жаҳли чиққан Жамшид Ўзбекистонга қайтиб келгач Моҳирани йўқотиш учун Ботир исмли йигитни қотиллик қилишга ундайди ва унга хизмат учун 1000 доллар таклиф қилади. Ботир эса ўз навбатида ҳуқуқ тартибот органларини бу ҳақда огоҳллантиради. Саҳналаштирилган қотилликдан сўнг Жамшид Ботирга ваъда қилинган пулни бераётганда ушланган.
ЎзА нашрининг ёзишича, ушбу ҳодиса юзасидан суд бўлиб ўтган ва 24 ёшли Жамшидга қонуний жазо қўлланилган.