Россия Федерацияси Ўзбекистон фуқаролари учун энг асосий меҳнат бозорларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, сўнгги 10 ой давомида Россияга ишлаш учун деярли 85 минг фуқаро кетган. Бу бўйича рақамлар Ташқи меҳнат миграцияси томонидан эълон қилинди.
Ўзбек мигрантлари учун қулай меҳнат бозори қаторида Қозоғистон ҳам борлиги маълум бўлди. Қўшни Республикага 6197 фуқаро борган. Учликда шунингдек, Жанубий Корея ҳам бор. У ерга 1174 мигрант борган.
Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонликларнинг Россиядаги ўртача маоши 40 000 рубль. Ҳозирда қурилишларда ишлаш учун 10 000 ишчини саралаб олиш бўйича ишлар кетмоқда.